Давлат Темурлар тарихи музейи 1996 йилда президент Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан очилган.
Меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев лойиҳаси бўйича қурилган
бино — классик шарқий гумбазли думалоқ иншоотдир. Устунлар устидаги айланма
соябон бинога енгиллик бағишлайди.
Музей уч қаватли; экспозиция иккинчи ва учинчи
қаватларда жойлашган. Интерьерлар мармар, наққошлик, устунлар, шарқий миниатюра
элементлари ва зарҳал олтин билан бой безатилган.
Марказий фойе 8 метрдан ортиқ баландликдаги, 106 минг
хрустал осмадан иборат улкан қандил билан безатилган.
Кириш олдида катта лаганли фаввора жойлашган.
Тошкентнинг энг чиройли ва рамзий биноларидан бири — Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонаси,...

Навоий проспектидаги чиройли катта бино 1940-йилда меъмор Стефан Николаевич Полупанов лойиҳаси бўйи...

Анҳор бўйидаги чойхона 1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг ...
«Халқлар дўстлиги» музейи биноси 1976-йилда Тошкент зилзиласининг ўн йиллигига бағишлаб қурилган бў...