
Тошкент кирхаси Ўрта Осиёдаги биринчи лютеран ибодатхонаси ҳисобланади.
Бино лойиҳасининг
дастлабки варианти 1881-йилда тузилаган, бироқ бир неча йилдан кейин уни қайта
кўриб чиқишди ва ибодатхона қуриладиган жой ҳам ўзгартирилди.
Кирха биноси шаҳарнинг
лютеран жамоаси томонидан И. И. Краузе маблағлари ҳисобига меъмор Алексей
Леонтьевич Бенуа лойиҳаси бўйича қурилган.
1896-йилда ҳали сувоқсиз
кирхада ибодатлар бошланди, яна уч йилдан кейин қурилиш ишлари тўлиқ
якунланди.
Черковдаги хизматлар рус
ва немис тилларида ўтказилади, шунинг учун уни халқ орасида Немис черкови ёки
оддийгина кирха деб аташади.
Ўтган асрнинг
1930-йилларида пастор репрессияга учради, бино эса турли мақсадларда ишлатилди:
унда омборлар жойлашди, геология бошқармаси ўрнашди ва бир муддат итбоқарлар
клуби ишлаган.
1980-йилларда бинода
Тошкент консерваторияси қошидаги мусиқа зали очилибди.
Мустақилликдан кейин бино
тошкентлик лютеран имонлилар жамоасига топширилди.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 1918-йилда Халқ университети музейи сифатида ташкил этилган. 1935-й...

Асрлар давомида маскарабозлар шаҳар ва қишлоқ майдонларида ҳазил-мутойиба спектакллари кўрсатиб кел...

Мустақиллик проспектининг (илгари Пушкин кўчаси) энг бошида жойлашган чиройли бино 1940-йилда меъмо...

«Зарафшон» ресторани 1974-йилда қурилган ва дарҳол тошкентликлар орасида энг машҳур жойлардан бириг...