- Тошкентдан гапирамиз
- 24.08.2026, 11:56
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 5-сон йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси, «Тошкент инвестиция компанияси» АЖ, «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» унитар корхонаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ҳисоботлари тингланди.
✅ Ҳисоботларда 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, очиқликни таъминлаш, айрим тизимларни рақамлаштириш ҳамда коррупцияга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, йил якунига қадар режалаштирилган чора-тадбирлар ва устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Кенгашнинг 2026-йил иккинчи ярим йиллик иш режаси кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...