- Тошкентдан гапирамиз
- 21.09.2026, 10:43
«Президент олимпиадаси»га пойтахт жамоасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Президент олимпиадаси» мусобақасининг Республика босқичига Тошкент шаҳар жамоасини муносиб тайёрлаш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
🇺🇿Учрашувда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи Бекзод Убайдуллаев, Миллий Олимпия қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Санжар Саидов, спорт мактаблари директорлари, ҳудудий спорт федерацияларининг ижрочи директорлари, тренерлар ҳамда спортчилар иштирок этди.
👕👕Учрашув давомида Тошкент шаҳар жамоаси учун тайёрланган спорт формалари тақдимоти ўтказилди.
🏆Таъкидлаш жоиз, ўтган йили бўлиб ўтган «Президент олимпиадаси»да Тошкент шаҳар жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллаган эди. Жорий йилда ҳам ушбу натижани муносиб давом эттириш, пойтахт спортчиларининг салоҳиятини тўлиқ намоён этиш асосий мақсад этиб белгиланди.
▫️Шунингдек, мусобақага тайёргарлик жараёнини янада кучайтириш, машғулотларни самарали ташкил этиш, спортчилар учун зарур шароитларни яратиш ҳамда Республика босқичида Тошкент шаҳри шарафини муносиб ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.Тадбирда Тошкент шаҳар ҳоки...
Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг навбатдаги қ...

18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўр...

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...