- Тошкентдан гапирамиз
- 02.10.2026, 15:15
Тошкентда реновация дастури иштирокчилари янги хонадонларга кўчиб ўтмоқда
👍 Тошкентда реновация дастури доирасида дастлабки оилалар янги ва замонавий хонадонларга кўчиб ўтмоқда. Жумладан, Фурқат боғи яқинидаги Абдулла Авлоний маҳалласида истиқомат қилган оилалар Сергели туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивидан янги уй-жойлар билан таъминланмоқда.
🏠Дастурнинг дастлабки босқичида Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги 60–70 йил аввал қурилган, эскирган ва авария ҳолатига келган турар жойларни ҳам қамраб олиш кўзда тутилган.
▫️Реновация фақат эски уйларни янгиларига алмаштириш билан чекланмайди. Дастур доирасида янги турар жойлар билан бир қаторда мактаблар, тиббиёт муассасалари ва яшил ҳудудлар барпо этилиши режалаштирилган.
🏙 Асосий мақсад — аҳолини замонавий ва шинам хонадонлар билан таъминлаш, зарур инфратузилмага эга, хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини шакллантириш.
Реновация дастури юзасидан саволларингиз бўлса, қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
✈️ +998 90 976 05 06

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...