- Тошкентдан гапирамиз
- 09.10.2026, 17:17
Фуқаролар қабули ўтказилди
😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович Муминов фуқароларни қабул қилди.
🏘Қабул давомида уй-жой ва коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, кўп қаватли уйларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, коммунал хизматлар сифати ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
✔️Жами 7 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Шундан 5 нафар фуқаронинг масалаларини ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотлар ва ходимларга топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди. Уларнинг ижросини таъминлаш, масалаларни белгиланган муддатларда ҳал этиш ва фуқароларга натижалар ҳақида маълумот бериш вазифаси юклатилди.
▫️Қолган 2 нафар фуқарога амалдаги тартиб ва қонунчилик талаблари асосида тушунтириш берилди.
🟢Қабулда мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда топшириқлар ижросини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...
Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...