Янгиҳаёт тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

259-МАКТАБДА СИНФ КЕНГАШИ САРДОРЛАРИ САЙЛАНДИ

Юнусобод туманидаги 259-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Келажак соати» дарслари доирасида ўқувчиларнинг етакчилик қобилиятини ривожлантириш, уларда ташаббускорлик ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида синф кенгаши сардорлари сайлови ўтказилди.

Эркин ва очиқ овоз бериш жараёнларида ўқувчилар ўз танловларини амалга ошириб, мактабнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этадиган, тенгдошларига намуна бўла оладиган муносиб номзодларни аниқлаб олдилар. Ушбу жараён ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини шакллантириш, жамоада ишлаш ҳамда мактаб ривожига муносиб ҳисса қўшишларида муҳим аҳамият касб этади.

✅ Янги сайланган барча сардорларга ўқиш ва жамоат ишларида улкан зафарлар, янги ташаббуслар ҳамда ёрқин келажак сари дадил қадамлар тилаймиз!

Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...