
Мустақиллик майдони асосий кўринишини 1966-йилги зилзиладан кейин олди — собиқ Қизил майдон ўлчами уч баравардан кўпроқ кенгайтирилди. Аммо ўзгаришлар зилзиладан олдинроқ бошланган эди: 1965-йилда ўша давр учун замонавий Вазирлар Совети биноси қурилиши бошланди, бино V-шаклидаги таянчлар устида ердан кўтарилган эди.
1970-йилда тўртбурчак қуёшдан ҳимоя
панжараси билан безатилган баланд “вазирликлар уйи” қурилиши бошланди. Унга
ёнма-ён “Искра” кинотеатри (текис горизонтал композиция) қурилган эди.
Парадлар хиёбони ва Ленин майдонининг
меъморлари (Е. Розанов, Б. Мезенцев, Б. Зарицкий, В. Шестопалов, А. Якушев ва
Л. Адамов; муҳандислар В. Кричевский, Т. Мелик-Аракелян, Н. Никитин, Ю. Козел,
А. Колотийев ва З. Муфтахов) собиқ Иттифоқнинг энг катта майдонларидан бирини
яратдилар — фавворалар, гулзорлар ва хиёбонлар билан.
ХХI аср бошида Мустақиллик майдонининг
кўриниши ўзгартирилди: парадлар учун кенг йўл торайтирилди, унинг бир қисми
яшил майдонларга айлантирилди, вазирликлар баланд биноси 6 қаватга
“қисқартирилди”, панжара ўрнига алюкобонд ва қоронғи ойна пайдо бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг брутал биноси
1999-йил 16-феврал воқеаларида зарар кўрди, реконструкция вақтида таянчлар
ёпилди ва олтин рангли шиша билан қопланди — меъморларнинг дастлабки ғояси
ўтмишда қолди.

Тўқсариқ гумбази узоқдан кўриниб турадиган бу масжид илк бор 1953 йилда И.Ф. Бородина томонидан тар...
Боғкўча массивидаги ўзига хос бинолар меъморлар Г. Коробцев, С. Адилов, И. Коптелова, Л. Адамов ва ...

1938-йилда совет меъмори А. И. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм ва социалистик реализм услубид...

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 1918-йилда Халқ университети музейи сифатида ташкил этилган. 1935-й...