- Тошкентдан гапирамиз
- 17.07.2026, 10:19
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши
15 июль ойда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, ҳисобот берувчи, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслахат гуруҳи раҳбари Сарвархон Сарварович Иргашев ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзоси Насруллаев Бахтиёр Файзулла ўғли ҳам иштирок этди.
📝 Мазкур комиссия йиғилиши кун тартибига киритилган Ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чораларини кўришга қаратилган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи — Набиев Шахзод Рустам ўғли ҳисобот берди.
🔎 Мазкур масала комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокамаларга сабаб бўлди. Якунда кун тартибига киритилган масала комиссия аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

⚡️ Бугун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов томонидан тумандаги «Бирлик» маҳалласига ташриф амалг...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокиминин...

Учрашувда икки пойтахтнинг шаҳар бошқаруви, урбанизация жараёнлари, инфратузилмани ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкор...

📈2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 триллион сўмни ташкил этди.📊 Бу...