- Тошкентдан гапирамиз
- 11.08.2026, 12:19
ҲИСОБОТ, МУЛОҚОТ, ТАҚДИМОТ: Чилонзор туманида янги форматдаги учрашув давом этмоқда
Пойтахт ҳокими Чилонзор туманидаги «Ботирма» МФЙ ҳамда Ал-Хоразмий кўчасида ташкил этилган 24/7 гастрономик масканда бўлди.
🔺Ушбу манзилдаги учрашув янги — «Ҳисобот, мулоқот, тақдимот» форматида ташкил этилиб, унда 40 нафар МФЙ раиси ва фаол фуқаролар иштирок этди.
🛡Тақдимот давомида ҳудудларда «Хавфсиз ҳудуд» йўналишида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
➡️Шунингдек, ҳудуддаги суғориш тизимини такомиллаштириш, намунавий мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳамда мавжуд шароитларни яхшилаш юзасидан лойиҳалар тақдимот қилинди.
💬Мулоқот давомида маҳалла раислари ва фаол фуқаролар билан ҳудудлардаги мавжуд масалалар, уларнинг ечимлари ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижалари муҳокама қилинди.

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг фуқароларни қаб...